“Барселона”: Ты точно уедешь в этот уголок!

“Барселона” ёзги трансферлар даврида ҳам таркибни оптималлаштириш йўлини давом эттиради. Каталоналикларнинг молиявий шароити шунга тақозо этмоқда.
Клуб спорт директори Деку жамоани кучайтириши мумкин бўлган янги ижрочиларни олишдан аввал таркибдаги айрим футболчиларни кетишга кўндириш керак.
Ҳозирча, клубдан биринчи бўлиб кетиши кутилган уч нафар ўйинчи номи маълум бўлди.
Андреас Кристенсен:
Даниялик марказий ҳимоячи юқори даражали ўйинчи бўлишига қарамай, доимий жисмоний муаммолари барқарор ўйнашини тўсмоқда. Қолаверса, Кристенсен марказий ҳимоядан ўрин олиш учун Роналд Араухо, Жюл Кунде, Иниго Мартинес ва Эрик Гарсия рақобатини енголмаяпти.
Эрик Гарсия:
“Барселона”нинг ёшлар жамоасидан чиққан ўйинчи асосий таркибда муҳим фигурага айлана олмади. Буннинг оқибатида клуб уни ўтган йили “Жирона”га ижарага бериб юборди. “Жирона”га Гарсиянинг ҳаракатлари маъқул. Улар ёзда ўйинчини тўлиқ трансфер қилиб, орқа қайтармоқчи.
Ансу Фати:
Клубнинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилган Фати доимий жароҳатлар туфайли салохиятини намойиш қила олмади. Жорий мавсумда Ла Лигада атиги тўрт бор кўриниш берган футболчи ёзда ўзига бошқа жамоа топиши керак.