
“Манчестер Сити” составни янгилаш жараёнида асосий эътиборни жамоада бир неча йил ўйнаши мумкин бўлган истеъдодли ёшларни олишга қаратмоқда.
“Шаҳарликлар”га Англия футболининг янги авлод вакилларидан Тайлер Диблингнинг ҳаракатлари жуда маъқул келди. "Саутгемптон"нинг 19 ёшли ҳужумкор футболчиси Англия ёшлар терма жамоаси сафида ҳам муваффақиятли ўйнаяпти.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, манчестерликлар Диблингни ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.
“Авлиёлар” ўз тарбияланувчисини қўйиб юборишга қарши эмас. Диблинг бир неча клублар нишонида турганини инобатга олган “Саутгемптон” бу трансфердан мўймей даромад ишлаб олмоқчи.
Ана шу мақсадда, клуб ўйини очилиб бораётган Диблингни 118 миллион евродан камига қўйиб юбормаслигини билдирган.