Хосеп Гвардиола после матча с "Борнмутом": Мы этого ждали!
Англия кубоги чорак финали доирасида "Манчестер Сити" - "Борнмут" майдонига сафари қилди. Мазкур беллашувда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финал йўлланмасига эга бўлишди.
Эванилсон биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, Холанд ҳамда Мармуш иккинчи бўлимда гол уриб, "Сити"нинг ғалабасини таъминлади.
Учрашувдан сўнг "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Тактика муҳим, аммо бу мавсумда биз соғинган жиҳат бу юрак, руҳият ва кўп йиллар давомидаги доимий истакларимиз. Murabbiy сифатида мен учун энг муҳими - иштиёқ.