Сегодня
Гвардиола выразил доверие молодежи в матче против "Видада"
+26°
ясно ветер 2.1 м/с, ЮЗ

Абдуқодир Хусанов на сцене? "Манчестер Сити" начинает свой путь в чемпионате клубов

Спорт
5
Абдуқодир Ҳусанов саҳнада? "Манчестер Сити" клублари чемпионатида юриш бошлайди
Футбол ишқибозлари учун яна бир тарихий кун бошланмоқда. Бугун, 18 июн куни Англиянинг етакчи клуби — “Манчестер Сити” ўз юришини клублар орасидаги Жаҳон чемпионатида бошлайди. “Г” гуруҳидан жой олган “шаҳарликлар” биринчи баҳсда Марокашнинг “Видад” жамоасига қарши майдонга тушишади. Уchrashuv 21:00 да старт олади.

Беллашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Пеп Гвардиола журналчилар саволларига жавоб берди. Испаниялик мураббий мавсум бошида жамоадаги муҳит жуда ижобий эканини таъкидлади:

“Бу мавсумнинг бошланиши. Бизда янги қўшилган ўйинчилар бор ва уларда улкан салоҳият мавжуд. Улар жамоамизга яхши мослашмоқда. Ҳар бир футболчи мавсум давомида имкониятга эга бўлади. Кимдир кўпроқ, кимдир камроқ ўйнайди — лекин ҳамма жалб этилади”, — деди Гвардиола.

Албатта, Ўзбекистон футбол жамоатчилигини қизиқтираётган асосий савол шундай: Абдуқодир Ҳусанов бугун майдонда бўладими?

Ўзбек футболи учун ғурурли воқелик — ҳозирда Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида расман энг қиммат Осиё футболчиси ҳисобланади. Унинг катта клубдагиilk ҳаракатлари, жисмоний ва техник жиҳатдан ривожи Пеп Гвардиоланинг ҳам диққат марказида. Бугунги беллашув — унга ишонч билдирилишини англатадими, бuni 90 дақиқалик тўқнашувда билишамиз.

Қайд этиш жоизки, “Видад” — Марокашнинг машҳур клубларидан бири бўлиб, физик жиҳатдан кучли ва интизомли ўйини билан танилган. Бу “Манчестер Сити” учун яхши синов бўлади. Жамоа сафида Эрлинг Холанд, Бернарду Силва, Родри каби юлдузлар бор эканига қарамасдан, Гвардиола рақибни камситмасдан, жамоасини жиддий тайёрламоқда.

Матбуот анжуманида айтилганидек, жамоада “ҳамма ўйнайди”, бу эса Ҳусановнинг дебюти бўлиш эҳтимолини янада оширади.

Бир сўз билан айтганда, бугунги учрашув нафақат “Сити” учун, балки ўзбек футбол тарихи учун ҳам муҳим кун бўлиши мумкин. Миллий шарафимизни намойон этувчи Ҳусановни катта саҳнада кўрамизми? Жавоб — соат 21:00 да.

Похожие новости