
"Манчестер Сити" Эрлинг "яратқич" Холанднинг ягона голи эвазига "Тоттенхэм" майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов эса 90 дақиқа давомида юқори савияли ўйин намойиш этиб, жамоаси мудофасини бир неча бор "тозалади".
Статистик баҳолар:
FlashScore – 7.2 балл
SofaScore – 7.1 балл
Қизиқ факт: Бугунги ўйинда рақиб бўлган Хусанов ва Дансо аввало "Ленс" жамоаси ҳимоясида ёнма-ён ўйнаган. Хусанов кўп нарсани айнан австриялик ҳимоячидан ўрганган ва Дансо доим уни қўллаб-қувватлаган. Шу сабабли, Хусанов учрашув якунида айнан у билан либос алмашгани беҷиз эмас.
