Эльдор Шомуродов – лучший футболист «Ромы» в феврале!

Узбекистонлик ҳужумчи Эльдор Шомуродов Италиянинг "Рома" клубида февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди!
Жамоа расмий сайтда ўтказилган мухлислар овоз бериш жараёнида Шомуродов 40% овоз тўплади ва Пауло Дибала (29%) ҳамда Анхелино (27%) каби юлдузларни ортда қолдирди.

"Рома" янги нафас олмоқда!
Мавсум аввалида “Рома” А Серияда кучли жамоалар қаторида кўриниб, аутсайдерлар орасида бўлган эди. Бироқ, Клаудио Ранери бош мураббийликка келганидан кейин жамоа ўйини бутунлай ўзгардди.
? Жамоа чемпионатда 9-ўринга кўтарилди.
? Европа мусобақаларига йўлланма олиш имконияти ортди.
? Европа Лигасида бош соврин учун реал даъвога айланди.
Ранери бошқаруви остида илгари эътибордан четда қолган айрим футболчилар жамоадаги асосий фигураларга айланди. Шомуродов бу йўлдаги энг катта сюрпризлардан бири бўлди!
Эльдор Шомуродовнинг ренессанси
Жорий мавсум бошида Эльдор мураббийлар томонидан эътибордан четда қолди. Бир неча ўйинларда захирадан майдонга тушган ҳужумчи, жуда кам имкониятларга эга бўлди.
? Ранери келгунча:
⚽ Барча мусобақаларда 253 дақиқа.
? 1 та гол.
? Ранери келганидан кейин:
⚽ 4 та гол.
? 3 та ассист.
Унинг жамоадаги иштирокининг нафақат голлар, балки “Рома”нинг ҳужумдаги динамикасини яхшилаши билан ҳам аҳамияти бор.
Мавсумнинг муҳим ўйинлари
Шомуродовнинг тўлиқ потенциали февраль ойида яққол намоён бўлди. Хусусан, "Парма" ва "Монса" жамоаларига қарши ўйинларда у жамоаси учун ҳал қилувчи рол ўйнади.
✅ "Парма" – Шомуродов узатган пасдан сўнг Суле жарижа зарбасини ишлаб олди ва гол урди.
✅ "Монса" – Шомуродов Суленинг узатмасини голга айлантириб, жамоасига муҳим ғалаба келтирди.
Шомуродов "Рома"нинг асосий ҳужумчисига айланадими?
Aйни пайтда “Рома” ҳужумда Пауло Дибала асосий фигура саналади. Бироқ, у доим ҳам ўйин тақдирини ҳал қила олмайди. Бугунги кунда Шомуродов ва Суленинг майдондаги фаоллиги жамоага янги куч бағишламоқда.
Жамоа мухлислари бугун Эльдорни фақат жамоа учун эмас, балки клубнинг келажаги учун ҳам муҳим ўйинчи сифатида кўрмоқда.
Сизнингча, Шомуродов "Рома"нинг доимий асосий таркиб футболчисига айланиши мумкинми? Изоҳларда фикрингизни билдиринг! ⚽?