Ранери сказал Шомуродову, что он не смог забить гол!
"Рома”ни инқироздан қутқариш учун нафақат яна мураббийлик курсисига қайтган Клаудио Ранери юқори савияли мутахассис эканини амалда исботлаб келмоқда.
Жозе Моуриньо даврида олтинчи ўриндан юқорига кўтарила олмаган жамоани қабул қилиб олган клуб афсонаи Даниеле Де Росси ҳам, А Сериядаги муваффақиятли фаолияти билан кўзга ташланган Иван Юрич ҳам “Рома”нинг ишларини ўнглай олмаган эди.
Охирги икки мураббий даврида “бўрилар” жорий мавсумнинг ўзида мусобақа жадвалда аутсайдерлар қаторига яқинлашиб қолганди. Жамоанинг Европа лигасида умумий босқичдан чиқиш имкониятлари жуда паст баҳоланмоқда. Энг ёмони, ўйинчилар ўзига ва бир-бирига бўлган ишончни йўқотганди.
Клаудио Ранери пойтахт жамоасини қабул қилиб олгани билан ички муҳитни соғломлаштирди. Аввалги мураббийлар даврида захирага михланган бир неча ўйинчиларга ўзини кўрсатиш имконини берди. Натижада “Рома”да ички рақобат қайта пайдо бўлди. Матияс Суле, Элдор Шомуродов, Лоренсо Пеллегрини, Мацс Хуммелс каби ўйинчилар яна порлай бошлади.
Биз учун аҳамиятли томони шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва тўпурари Элдор Шомуродов “Рома”да керакмас ўйинчидан қаҳрамонга айланди. 29 ёшли форвардимиз нафақат Артём Довбикка ўринбосар бўла олишини, балки қимматбаҳо ҳужумчи билан рақобатлаша олишини ҳам кўрсатиб келмоқда.
Клаудио Ранери келганидан кейин Элдор Шомуродовнинг ўйин вақти кескин ошди. Легионеримиз бир неча маротаба учрашувни бошланғич таркибда бошлади. Элдор айрим жиҳатлар, хусусан, жамоа ҳужумкорлигини ошириш, жамоавий ўйин, Пауло Дибала ва Матияс Суле каби етакчи ўйинчилар билан ҳамкорликда бахамжат ҳаракат қилишда рақобатчиси Артём Довбикдан устун эканини намойиш қилди.
Элдорнинг ягона камчилиги кўп гол урамайотгани бўлиб турибди. Бироқ ҳамюртимизнинг бошқа устунликлари бу камчиликни ёпиб юбормоқда. Бош мураббий Клаудио Ранеридан тортиб, унинг штабидаги мутахассислар, жамодаги футболчилар ва ҳатто мухлислар ҳам бунга тўғри қабул қилмоқда.
Хусусан, “Эмполи”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин журналистлар бош мураббий Клаудио Ранеридан ўзбек футболчисининг иккита қулай вазиятни бой берганига муносабат сорадилар. 73 ёшли мутахассис бунга қуйидагича фикр билдирди.
- Шомуродов аjoyиб йигит. Гол уролмаганидан сиқилди. Мен унга энг муҳими – зарур пайтда, керакли жойда пайдо бўлиш эканини тушунтирдим. Гollar уруладиган ва ўтказиладиган нарса холи. Элдор бизга бир неча учрашувлар тақдирини ҳал қилиб берди.
Шомуродовга менинг ёшим катта эканини, бутун учрашув давомида мени босим остидан ушлаб турмаслигини айтиб, бу ёшда мени кўп ҳам ҳайажонлантирмаслигини сўрадим, - деди Клаудио Ранери.
Энди римликлар Европа лигасидаги учрашувга тайёргарлик кўради. Ранери шогирдлари 13 март куни нимчорак финал жавоб ўйинида “Атлетик Билбао” меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Эслатиб ўтади, биринчи беллашувда Элдор Шомуродовнинг сўнгги сонияда киритган голи “Рома”нинг 2:1 ҳисобдаги устунлигини таъминлаб турибди.
Элдор Шомуродов жорий мавсумда 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига бешта гол ва учта самарали пас ёздириб қўйган.