
Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Родриго Англияга кўчиб ўтаси мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳанузгича долзарблигини йўқотгани йўқ. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.
Янги бош мураббий Хаби Алонсо бразилиялк вингерга асосий таркибда жой бермаётганлиги сабабли, Родриго ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар жамоасини ўзгартириши эҳтимолдон холи эмас. Испания матбуоти хабарига кўра, "Тоттенхэм" клуби Родриго билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирган.
Шунга қарамай, футболчининг ўзи "Ливерпул"дан таклиф тушишини кутаётганини маълум қилган. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Родригонг "Тоттенхэм"га ўтишга унчалик иштиёқи йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бунга сабаб сифатида "Тоттенхэм" клубининг етарлича юқори мақомга эга эмаслиги кўрсатилган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 24 ёшли футболчининг тахминан нархи 90 миллион еврони ташкил этади.
Шунингдек, Родриго "Реал" клуби билан тузилган амалга оширилган шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Шу боис, унинг келажаги борасида ҳали аниқ қарор қабул қилинмаган.