
"Ливерпуль" командысининг марказий ярим ҳимоячиси Тайлер Мортон фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.
Унинг хизматларига "Лион" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда манбалар хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жамоалар аллақачон Тайлер Мортонни трансфер қилиш бўйича расмий музокараларни бошлаган. "Ливерпуль" раҳбарияти ўз футболчисини Францияга 9 миллион евро эвазига сотишга тайёр.
Ушбу нархга бонус тўловлари киритилмаган. "Лион" эса ҳозирча бу трансфер мақсадга мувофиқлиги бўйича ўйлаб кўрмоқда, чунки бу сумма улар учун анча юқори ҳисобланади.
Шунингдек, "Лион" клуби ва Тайлер Мортон шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Ўтган мавсумда 22 ёшли инглиз футболчиси "Ливерпуль" асосий таркибида 5 ўйинда майдонга тушиб, бир марта голли узатма амалга оширган.
Transfermarkt портали Мортоннинг бозор қийматини 7 миллион евро деб баҳолаган.