Сегодня
«Реал» выйдет на поле против «Сити» без Мбаппе
+13°
облачно с прояснениями ветер 2 м/с, СЗ

Абдуқодир Хусанов «Манчестер Сити»даги илк 90 дақиқани қандай ўтказди?

Спорт
174
Абдуқодир Хусанов «Манчестер Сити»даги ilk 90 дақиқани қандай ўтказди?
Абдуқодир Хусанов АПЛ 25-турида «Манчестер Сити» таркибида ilk бор тўлиқ ўйин давомида ҳаракат қилиб, ёқимли сериясини давом эттирди – Гвардиола ўзбек ҳимоячисини майдонга туширган ўйинларда ғалаба қозонмоқда. Пеп «Ньюкасл» устидан йирик ғалабадан кейин Абдуқодирни эътироф этди. Олдинда эса иккита муҳим тўқнашувлар – Мадридда «Реал»га қарши жавоб ўйини ва «Ливерпул» билан ўйин кутиб турибди.

Фото: Getty images
Аканжининг ўрни тўлдирилди

«Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола Чемпионлар лигаси плей-офф ўтиш баҳси доирасидаги дастлабки учрашувда «Реал»га қарши омадсизликка учрагач, «Ньюкасл» билан баҳсда айнан ҳимояда ротацияга қўл уриши кутилганди. Шундай ҳам бўлди – Диаш ва Аке ҳимоя тандем ўрнига Хусанов – Стоунз жуппаси танланди. Пеп узоқ муддатга сафдан чиққан Мануэль Аканжи ўрнига Абдуқодирга ишонч билдиргач, 20 ёшли ҳимоячи АПЛнинг энг жанговар жамоаларидан бири саналмиш «Ньюкасл»га қарши муносиб ўйин кўрсата олди. Омар Мармушнинг хет-трики евозига эришилган йирик ғалабада «Сити» ҳимоя қўрғонининг АПЛ тўпурарларидан бири Александр Исакни тўхтатиб қолиш уддасидан чиққанини ҳам эътирофга лойиқ. Ҳар ҳолда «Сити» ҳимояси Хусанов майдонда бўлмаган сўнгги 3та ўйинда (Арсенал – 1:5, Лейтон – 2:1, Реал – 2:3) жами 9та гол ўтказиб юборганди.

Ижтимоий тармоқларда Исакнинг «Ливерпул» билан ўйинда (3:3) гол ургани ва Ван Дейкка қарши тўқнашувда 8,1 балл, «Арсенал»га қарши ўйинда (0:2) ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб, Салиба билан тўқнашувда 8,7 баҳога муносиб кўрилгани, Хусановга қарши ўйинда эса анча паст – 6,2 баҳога лойиқ кўрилгани турли мемларга сабаб бўлмоқда.

Яна бир эътиборли статистика – Абдуқодир «Ньюкасл»га қарши баҳсда майдондаги ўйинчилар орасида энг кўп олдинга узатма берган ўйинчига айланган.

Хусанов – «Сити»нинг ғалаба сари ilk қадами

Ҳа, ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи секин-аста «Манчестер Сити»нинг ғалаба тамўрига айланмоқда. Бунга статистика ҳам айтмоқда – Пеп Гвардиола Абдуқодирни майдонга туширган сўнгги учта ўйинда «Сити» жами 9та гол урган ва 2та тўп ўтказиб юборган. «Челси» 3:1 ҳисобида мағлуб этилган дебют ўйинида ҳамюртимиз лондонликларнинг голига сабаб бўлган. Ўшандан кейин у кубокда «Лейтон Ориент»га қарши янги жамоасидаги ilk голига муаллифлик қилган бўлса, шанба куни «Ньюкасл» йирик ҳисобда мағлуб этилди. Хусанов майдонга туширилмаган «Арсенал» ва «Реал»га қарши ўйинда эса аксинча, жамоа мағлуб бўлиб, ўз дарвозасидан жами 8та гол ўтказиб юборди. Шундай экан, Хусановнинг таркибда бўлиши – «шаҳарликлар»нинг ғалаба томон ilk қадамга айланмоқда.

Фото: Getty images
Хусанов Холанд, Фоден ва Гундоганни ортда қолдирди

Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячининг «Ньюкасл»га қарши 90 дақиқа давомидаги ҳаракатларини инглиз ОАВлари ҳам эътироф этган.

Хусусан, Британиянинг энг нуфузли телеканалларидан бири саналмиш BBC журналистлари Абдуқодир Хусановнинг тўлиқ ўтказган ilk ўйинини 7,44 баллга баҳолаган.

Таққослашингиз учун, миллий жамоага аъзо ҳимоячи ушбу ўйинда Фил Фоден (7,38 балл), Илкай Гундоган (7,30), Эрлинг Холанд (7,21) сингари юлдузларни бу борада ортда қолдиришга эришди.

«Ман Сити» ўйинчиларга «Ньюкасл»га қарши ўйинда қўйилган баллар (BBC талқини):

Гвардиоладан мақтов

«Манчестер Сити» устози «Ньюкасл» билан ўйиндан кейин ўзбекистонлик ҳимоячини эътироф этди.

«Бугунги учрашувнинг суръати ва ҳаракатларимиздан мамнунман. Нико Гонсалес ва Абдуқодир Хусанов аjoyиб даражада ўйин кўрсатишди. Олдинда «Реал»га қарши биз учун муҳим бўлган жавоб баҳси бор. Мухлисларимиз уйига хурсанд қайтиши учун барча ишни қилишимиз керак.

Янги ўйинчиларнинг бизга нафиси тегадиган жиҳатлари кўп. Хусановда тезлик ва шижоат муҷассам. Айнан шуннинг учун уни сотиб олганмиз. У жуда тез, ёш ва ўзига нисбатан ишончи юқори. Дадил ва агрессив ўйини билан ажралиб туради. Яккакурашлардан қўрқмайди, ютиб кетган тақдирда ҳам дарҳол ёрдамга қайтиши. У жуда яхши мослашмоқда», - дейди испаниялик мураббий Хусановни мақтаб.

Фото: Getty images
Навбат – «Реал» ва «Ливерпул»га қарши ўйинларга

«Манчестер Сити»ни кейинги баҳсда мавсумдаги энг муҳим ўйини кутиб турибди. Пеп Гвардиола Премер-лига чемпионлигини ўзида сақлаб қолишдан деярли умид узгандир, аммо Чемпионлар лигасидаги юришдан ҳамон умидвор. Мадридда «Реал»га қарши ўтадиган плей-офф ўтиш жавоб учрашувида «Сити» бор куч ва имкониятини ишга солиши аниқ. Чунки биринчи баҳсдан кейин жамоанинг бу ўйинда йўқотадиган нарсаси қолмаган ва Пеп шогирдларини фақат ғалаба учун руҳлантиради. Чоршанба оқшомидаги «жанжол»дан кейин якшанба куни «Сити»ни пешқадам «Ливерпул» билан ўйин кутади. «Шаҳарликлар» учун мавсумнинг бурилиш нуқтасига айланиши мумкин бўлган янги ҳафтадаги финал олди финалларда Хусанов майдонга тушишга муносиб эканини кўрсатди. Шундай экан, Абдуқодирни 3 кундан кейин «Сантьяго Бернабеу»да майдонга чиқишини кутганимиз ҳақли.

Манба: Kun.uz

Похожие новости

«Манчестер Сити» с Гвардиолой добился важной победы
«Манчестер Сити» с Гвардиолой добился важной победы
Главный тренер «Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола оценил гостевую победу со счётом 1:0 над «Лидсом» в 28-м туре Английской Премьер-лиги как важный этап. Об этом сообщает Zamin.uz. Он особо подчеркнул
Спорт Сегодня, 13:29
«Реал» выйдет на поле против «Сити» без Мбаппе
«Реал» выйдет на поле против «Сити» без Мбаппе
Мадридский клуб «Реал» примет участие в важном матче 1/8 финала Лиги чемпионов УЕФА против команды «Манчестер Сити». Об этом сообщает Zamin.uz. Перед этой игрой «Реал» столкнулся с серьёзной
Спорт Сегодня, 12:56
Участие Ирана в мундиале осталось под вопросом
Участие Ирана в мундиале осталось под вопросом
Политическая и военная ситуация на Ближнем Востоке теперь также влияет на сферу спорта. Об этом сообщает Zamin.uz. Согласно информации испанского издания "Marca", появились сообщения о
Спорт Сегодня, 12:26
Allegri: Сообщения об уходе из "Милана" необоснованны
Allegri: Сообщения об уходе из "Милана" необоснованны
Главный тренер футбольного клуба "Милан" Массимилиано Аллегри прокомментировал появившиеся в прессе сообщения о его уходе из команды. Об этом сообщает Zamin.uz. Об этом сообщает сайт
Спорт Сегодня, 12:11
11 узбекских боксеров выйдут на ринг в финале "Странджа"
11 узбекских боксеров выйдут на ринг в финале "Странджа"
В Софии, Болгария, проходит престижный международный боксерский турнир «Странджа», который сегодня достиг своего самого важного этапа. Об этом сообщает Zamin.uz. Финальные бои имеют огромное
Спорт Сегодня, 12:11
Роналду: "Продолжаем расти вместе!"
Роналду: "Продолжаем расти вместе!"
Нападающий клуба "Аль-Наср" Криштиану Роналду после победы со счётом 3:1 над командой "Аль-Фейха" в чемпионате Саудовской Аравии опубликовал пост в социальных сетях. Об этом
Спорт Сегодня, 11:42