Абдуқодир Хусанов «Тоттенхэм»га қарши баҳсда асосий таркибдами?

Футбол бўйича Англия чемпионати 27-туридан ўрин олган учрашувлар доирасида “Манчестер Сити” “Тоттенхэм”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин бугун, 26 феврал куни тунда бўлиб ўтади.
Нафузли спорт нашрлари “Манчестер Сити”нинг ушбу учрашув учун танлаши мумкин бўлган асосий таркиби бўйича тахминларини билдирди.
Opta нашри Пеп Гвардиола ўйин учун 4-2-3-1 тактикасида фойдаланади, дея ҳисобламоқда ва ҳимояда Ёшко Гвардиол, Рубен Диас, Абдуқодир Ҳусанов ва Рико Льюис тўртлиги ўйнашини тахмин қилмоқда. Сўнгги бир неча баҳсларни жароҳат сабаб ўтказиб юборган Эрлинг Холанд ҳам сафга қайтиши мумкин.

Фото: Opta
Яна бир нашр 90min ҳам таркиб бўйича ўз тахминларини билдириб ўтди. Унга кўра “Манчестер Сити” бугун Лондон клубига қарши қуйидаги таркиб билан майдонга тушади.
“Манчестер Сити” (4-2-3-1) — Эдерсон, Левис, Ҳусанов, Аке, Рубен Диас, Нико Гонсалес, Бернарду Силва, Савиньо, Омар Мармуш, Жереми Доку, Эрлинг Холанд.
Ушбу нашр ҳам Абдуқодир Ҳусанов дастлабки дақиқалардан майдонга тушишини тахмин қилмоқда ва ўзбекистонлик футболчига қуйидагича таъриф берган:
“Сити” январда харид қилган Ҳусанов анча яхши ўйин ўтказмоқда. Унинг дебюти бир оз омадсизроқ ўтган бўлса-да, қолган баҳсларда анча ишончли ҳаракат қилмоқда.
Англиядаги яна бир нафузли нашрлардан бир Standart.co.uk нашри ҳам “Тоттенхэм” — “Манчестер Сити” учрашувининг бошланғич таркиби бўйича ўз тахминларини билдириб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи бугун бошланғич таркибдан жой олмади.
“Манчестер Сити” (4-2-3-1) — Эдерсон, Левис, Диас, Аке, Гвардиол, Гонсалес, Гюндоган, Савиньо, Фоден, Доку, Холанд.
“Manchestercity.news” нашри ҳам Абдуқодирни илк дақиқалардан бошлаб Лондонда кечадиган марказий баҳсда майдонга тушади дея ҳисобламоқда.

Фото: Manchestercity.news
Машҳур Onefootball нашри Гвардиола бугун тунда бўладиган учрашувда илк дақиқалардан ўйнайдиган футболчилар бўйича Ҳусановга ишонч билдириши дея ҳисобламоқда.
“Манчестер Сити” (4-2-3-1) — Эдерсон, Нунеш, Ҳусанов, Аке, Гвардиол, Гонсалес; Фоден, Де Бруйне, Ковачич, Доку, Мармуш.
“Тоттенхэм” ҳозирда 33 очко билан турнир жадвалда 13-ўрни эгалаб турибди. “Манчестер Сити” 44 очко тўплаган ҳолда 5-погонани банд этган.