
Президент "Пахтакор"нинг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких sports24.kz сайтига берган интервьюсида Англиянинг "Манчестер Сити" жамоасида ўйнаётган ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикрларини билдирди.
- Максим Александрович, Ҳусанов ҳақида нима дейсиз? "Манчестер дербиси" ва "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда Гвардиола ўзбек ҳимоячисини майдонга туширмади. Сизнингча, Абдуқодир "шаҳарликлар" бошланғич таркибида ўйнай оладими?
- Унинг ўйнамаслиги ҳеч нарсани англатмайди. Абдуқодир бошланғич таркибда ўйнайди. Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг келажаги эканлигини аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаяпман ва бугундан кейин ҳам айтаман. У албатта ўйнайди! Кечирасиз, ёш бола ҳали 21 ёшда. У аллақачон "Манчестер Сити" сафида ишончли ўйинлар кўрсатиб улгурди. Ҳозир инглиз клубида қайта шаклланиш жараёни кетяпти ва бу, менимча, давом этади.
Ҳеч кимга сир эмас, ҳамма кўриб турибдики, ҳозирги "Манчестер Сити" ўзининг олдинги даражасида эмас. Шунинг учун жамоада қайта шаклланиш бўлади. Ҳусановни ҳам айнан шу жараёнга таклиф қилишган. Абдуқодир жуда юқори маҳоратга эга футболчи. Шу билан бирга, яхши инсон. Унда футболчига керакли интеллектуал ва жисмоний куч бор. Европа майдонларида супер клубда ўйнаш учун барча сифatlarga эга. Унинг аввал ўйнаб, кейин ўйинга қўйилмагани оддий ротация. Бу футболда нормал ҳолат.
- Нима бўлмасын, у АПЛ грандида тажриба орттирмоқда!
- Ҳусанов "Манчестер Сити"га киришиб кетди, эндi у ёрдан чиқмайди. Унинг фаолияти эндиликда яхши бўлади. Ҳаммаси ўзига боғлиқ. Абдуқодир руҳан жуда барқарор. Ба’зи ҳимоячилар ёки дарвозабонлар хатолардан кейин ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин. Лекин бу Ҳусановга тегишли эмас! У бу жиҳатдан мутлақо хотиржам ва тушунарсиз ҳис-туйғуларга берилмайди. Бу борада Ҳусановнинг фазилатлари жуда яхши.
- Ҳусановни афсоновий ҳимоячилардан бирига ўхшаса бўладими? Масалан, Пуйол ёки Пикега?
- Пуйолга ўхшамайди. У эмоционал жиҳатдан бироз бошқача футболчи. Ҳусанов маданиятли, одобли ва кам гапиради. Эҳтимол, вақт ўтиши ва ёши улғайиши билан бу нарса унда пайдо бўлар. Абдуқодир деярли гапирмайди, жим туриб ўз ишини қилади.
- Эҳтимол, Пепега ўхшар? Курашчи!
- Эҳтимол. Лекин Пепе улғайганда, тезлиги ва жисмоний ҳолати етарли бўлмай қолганда, шундай бўлди. Шунда у бuni бироз бошқача усуллар билан қоплай бошлади. Келинг, Ҳусанов Ҳусановдек бўлсин!